Микротўлқинли печ ҳар бир уй бекаси учун вақт ва асабни тежашга ёрдам берадиган асосий ёрдамчидир. Аммо, агар сиз уни нотўғри ишлатсангиз, уни узоқ вақт ювишингиз ёки бутунлай ташлаб юборишингиз керак бўлади.
Бундай хатоларни олдини олиш учун баъзи қоидаларни йодда тутинг: озиқ-овқат маҳсулотларини пластик идишларда қиздириш мумкин эмас ва баъзи маҳсулотлар ва идишлар электромагнит тўлқинлари таъсирида том маънода портлайди.
Тухум
Микротўлқинли нурланиш таъсирида тухум шу қадар тез исийдики, қобиқ остида ҳосил бўладиган босим чиқиш энергиясни излайди. Натижада портлаш ҳосил бўлади. Худди шу нарса тухум қовуриш жараёнига ҳам тегишли – микротўлқинли печда тухум сариғи портлайди.Қандай иситиш керак: Бунинг учун хом тухумни қопқоқли идишга қўйиб, кейин микротўлқинли печга қўйишингиз мумкин. 15 дақиқада тухум тайёр бўлади.
Гуруч
Кўпчилигингиз, эҳтимол паловни қиздираётганда, микротўлқинли печда гуруч «отишини» кузатган бўлишингиз мумкин.Қандай иситиш керак: Ўзингизни тозалаш билан қийнамслик учун, гуручни сувли ҳаммомда ёки газ печида иситинг.
Музлатилган резавор мевалар
Агар резавор мевалар микротўлқинли печда иситилса, кичик портлаш натижасида уларнинг шарбати ҳамма ёққа отилади. Айниқса узум портлашга мойил резавор мева ҳисобланади.Қандай иситиш керак: Агар, масалан, пирог ёки творогли ширинлик учун резавор меваларни эритиш керак бўлса, резавор мевалар солинган идишни тешиклари бўлган махсус қопқоқ билан ёпинг.
Помидорлар
Электромагнит нурланиш таъсирида сабзавотлар портлаши мумкин.Қандай иситиш керак: Микротўлқинли печда помидор, хом картошка ёки бақлажонни пиширишдан олдин, сиз пўстини вилка билан тешиб, усти маҳкам ёпиладиган идишга солиб қўйишингиз керак.
Чили қалампири
Агар микротўлқинли печда чили қалампири бор таомни иситаётган бўлсангиз, унда қалампир ўзидан нохуш буғ чиқариб, майда бўлакчаларга бўлиниб, портлаш ҳосил қилади.Сут ва сут маҳсулотлари
Бу ерда ҳамма нарса оддий – қиздирилганда кефир, пиширилган сут ёки қатиқ творог ва зардобга айланади.Табиий қобиққа ўралган маҳсулотлар
Масалан, колбаса. Табиий қобиқ, агар у жуда қиздирилса, ёрилиб кетади ва босим ичкаридан келганлиги сабабли, гўшт маҳсулоти портлайди.Қандай қилиб иситилади: бундай маҳсулотларни ёпиладиган шиша ёки пластик идишларда иситиш керак. Ёки бўлмаса энг тўғриси уларни сувда қайнатиш ёки қовуриш керак.
Гўшт
Бошқа ингредиэнтлар билан тўлдирилган гўшт маҳсулотлари кўпинча «портловчи» ҳисобланади. Гўшт ёки ёғли гўшт маҳсулотлари ҳам ҳарорат кўтарилганда ёғ «отиб», ёниши мумкин.Қандай иситиш керак: Бунга йўл қўймаслик учун қопқоқли идишдан фойдаланинг. Аммо эсдан чиқарманг: идиш таомдан каттароқ ҳажмда бўлиши керак, акс ҳолда қопқоқ ишади ёки отилиб кетади.
Балиқ
Балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотлари- ҳарорат кўтарилганда портлаши мумкин.Қандай қилиб иситилади: уларни ёпиқ қопқоғи бўлган иссиққа чидамли шишадан ёки керамикадан ясалган идишларда иситинг. Шунда, идиш майда бўлакларга учиб кетмайди ва сиз печни ювишингиз шарт эмас.
Қўзиқорин
Аслида, қўзиқоринларни иситиш мумкин эмас. Ва қовурилган қўзиқоринларни микротўлқинли печга юборишга ҳожат йўқ: ҳароратнинг кескин кўтарилиши билан улар отиб, портлаши мумкин.Қандай иситиш керак: уларни газ печида озгина қиздиринг.
Қайлали таомлар
Агар сиз спагеттига кўп қайла қуйиб иситишга қўйсангиз, гарнир ва қайланинг ҳарорати ҳар хил бўлади ва шу фарқ туфайли яхши иситилган гарнир қочишга ҳаракат қилади ва портлашни келтириб чиқаради.Қандай қилиб иситилади: Қайлани алоҳида иситинг, масалан, сув ҳаммомида. Ёки таомни керамик идишга солинг, озгина сув қўшинг, буғланиш учун тешиклари бўлган махсус қопқоқ билан ёпинг.
Ва шу билан бизнинг микротўлқинли печда портлайдиган маҳсулотларимиз рўйхати тугади. Микротўлқинли печингизни портлашдан ҳимоя қила олсак, биз жуда хурсанд бўламиз. Бундан ҳам қизиқарли янгиликлар ва маслаҳатларни кутинг. Биз билан доимо алоқада бўлинг!
