27 апрель, кеч соат 21:00 ларда Бухоро вилоятида кучли шамол (довул), ёмғир ва дўл ёғиши кузатилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари фото ва видео тасвирлар билан хабар беришмоқда.
Фойдаланувчиларга кўра, соат 22:30 лардан сўнг кучли шамол эсиши бироз юмшаган. Ёмғир ёғишда давом этмоқда. Баъзи жойларда уйларнинг томи учиб кетган.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилишича, айни пайтда вилоят қутқарувчилари табиат инжиқликлари талофатларини бартараф этишмоқда. Аммо шамол бутунлай тўхтамаган. Вазирлик ахборот хизмати ушбу жараёндан фотосуратлар ҳам тақдим этган.
Аввалроқ «Ўзгидромет» 27 апрель куни бу йилги апрелнинг энг иссиқ куни бўлгани, ҳаво 34 даражагача, жанубда ва чўл зонасида эса 37 даражагача исигани, кечга бориб республикамизнинг айрим жойларида, хусусан Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар қилганди.
Жойларда ёмғир ёғиши 28 апрель куни ҳам давом этади.
Фото: