Футбол бўйича Германия чемпионати 15 майдан яна давом эттирилиши мумкин.
Ушбу санани Германия футбол лигаси (DFL) ҳам тасдиқлаган, аммо бу ҳукуматнинг қарорига боғлиқ.
Аслида DFL мавсумни 9 майда давом эттиришга тайёр эди. Биров ҳукумат Бундеслигани яна давом эттириш қарорини бироз кейинга қолдириб туришни маъқул кўрди. Бундай қарорга пайшанба куни Канцлер Ангела Меркел ва федерал ерлар (вилоятлар) раҳбарлари иштирокида коронавируснинг мамлакатга таъсири муҳокамасига бағишланган йиғилишда келинган.
Маълум қилинишича, 6 май куни ушбу масала юзасидан навбатдаги йиғилиш ўтказилади. Ангела Меркелнинг таъкидлашича, айнан шу куни ҳукумат мактаблар, болалар боғчалари ва спорт тадбирлари масаласида аниқ қарорни қабул қилади.
Халқ сўзи