Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши юзасидан, мамлакатимиз ҳамда хорижий ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ нуфузига қарши қаратилган нотўғри талқинлар, асоссиз ва юзаки ёндашувлар мутлақо ҳақиқатга зид эканлиги ойдек равшан.
Маълумки, 2010-2017 йиллар мобайнида барпо этилган Сардоба сув омбори қурилишида бош пудратчи сифатида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, буюртмачи сифатида Сув хўжалиги вазирлиги (собиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги) иштирок этган. Шу қаторда ёрдамчи пудратчи ташкилотлар (субподрядчик) сифатида танлаб олинган 10 га ташкилотлар қаторида “To`palang gidro qurilish” МЧЖ ҳам қурилиш жараёнларида ўзига ажратилган қисм бўйича амалий ишларни бажарган. Мазкур МЧЖ томонидан бажарилган ишлар тегишли тартибда қабул қилиб олинган.
Маълумотларга кўра, Сардоба сув омборидаги фалокатнинг содир бўлган тегишли қисмида “To`palang gidro qurilish” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилмаганлигини аниқ.
Сардоба сув омборининг эксплуатациясига оид фаолият бошқа давлат идораси томонидан назорат қилинади.
Қолаверса, юридик жиҳатдан “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг 2018 йил 18 майда ташкил топганлиги – кўп нарсага ойдинлик киритади.
Ишонамизки, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ табиий офатнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга бор имкониятларини сафарбар этади.