УЕФА еврокубокларнинг ҳал қилувчи баҳсларини ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хусусан, бу ҳақда The Mirror нашри ўз манбаларига таяниб қуйидагиларни маълум қилди.
Қайд этилишича, Чемпионлар лигаси финали Истанбулда, Европа лигаси финали эса Гданьск шаҳрида бўлиб ўтади.
2010/2020 йиллар мавсуми учун ЕЧЛ ва ЕЛК тақвими билан қуйида танишишингиз мумкин.
Ҳар иккала мусобақанинг 1/8 финаллари 2-7 август кунлари, чорак финаллари 13-16 август кунлари, ярим финаллар 20-23 август кунлари ўтказилади.
Европа лига кубоги ғолиби 27 август куни, ЕЧЛ ғолиби эса 29 август куни аниқланади.
Лекин ушбу маълумот норасмий бўлиб, УЕФА еврокубоклар мавсумини давом эттиришга ҳозирча расман рухсат бергани йўқ.
Еврокубоклар давом этадими? Эҳтимолий тақвим эълон қилинди
Халқ сўзи