Малидаги қишлоқлардан бирида амалга оширилган ҳужум оқибатида портлаш содир бўлган. Бунинг оқибатида 95 киши, шу жумладан, БМТнинг тинчликпарвар кучларининг уч нафар аскари ҳам ҳаётдан кўз юмган.
Бу ҳақда Xinhua агентлиги БМТнинг ушбу мамлакатдаги миссияси баёнотига таяниб хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, Кидаль вилоятидаги Агельхок қишлоғи яқинида патрул хизматини амалга ошираётган тинчликпарвар кучларига портловчи мослама билан ҳужум қилиниши оқибатида уч нафар ҳарбий ҳалок бўлган, тўрт нафари оғир жароҳатланган.
Ҳалок бўлган БМТ ходимларининг фуқаролиги тўғрисида ҳозирда расмий маълумот йўқ. Аммо маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, қурбонлар Чаддан келган ҳарбий хизматчилар бўлишган.
БМТ Бош котибининг Мали бўйича махсус вакили ҳамда миссия раҳбари Маҳамат Солиҳ Аннадифнинг сўзларига кўра, воқеанинг ҳақиқий далилларини аниқлаш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилади.
Малида амалга оширилган портлаш оқибатида БМТнинг уч ходими ҳалок бўлди
Халқ сўзи