Республикамизда карантин эълон қилингач, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг ҳудудлар бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида айрим вилоятлар марказлари, туман ва шаҳарларига кириш-чиқиш вақтинча тўхтатилди. Шу жумладан, Қарши шаҳрига ҳам жорий йил 27 мартдан бошлаб ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) кириш-чиқиш чекланди.
28 мартдан эса шаҳар ҳудудида барча қатновлар (йўловчи ташувчи, онлайн хизмат кўрсатувчи автомашиналар, автобус ва микроавтобуслар) ҳаракати тўхтатилди.
Бундай чоралар сабаб, табиийки, кўчалар одамлардан, автомобиллардан бўшаб қолади. Фотоблогер Умид Нормурaтов ана шундай ҳолат акс этган Қарши шаҳрини камерага муҳрлади.
Фотолавҳа: