Бугун — 10 май куни «Uzbekistan Airways» АЖ авиакомпанияси томонидан Тошкент – Деҳли – Тошкент ҳаво йўналиши орқали махсус (чартер) рейс ташкил этилади.
Шунингдек, бугун яна Тошкент-Сеул-Тошкент йўналишида чартер рейс қўйилиши кутилмоқда.
8 май куни БААдан ватандошларни олиб келиш учун ҳам чартер рейс ташкил этилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 7 май кунги видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонга қайта олмаган 11 мингга яқин хориждаги ватандошларни Россия, Туркия, Дубай ва бошқа давлатлардан олиб келинишини айтган эди.