Бразилия ҳукумати Амазония ўрмонлари ҳудудига учта доимий ҳарбий базани жойлаштирди. Бундан кўзланган мақсад Қуролли кучлар экологик жиноятчилик ва ноқонуний иқтисодий фаолиятни тўхтатиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштирилади.
Бу ҳақда мамлакат вице-президенти Антониу Гамилтон Моурау маълум қилди.
“Ҳарбий базалар Рондония, Мату-Гросу ва Пара штатларидаги 20 та устувор ҳудудга жойлаштирилди. Умид қиламизки, бу ўрмонни қасддан қуритиш хавфини сезиларли даражада камайтиради. Бу нафақат Бразилия халқи, балки бутун дунё ҳамжамияти олдидаги мажбуриятимиздир”, дейди Маурау.
Маълумот ўрнида, май ойи бошида “Globo” газетаси Бразилия атроф-муҳитни ҳимоя қилиш институти маълумотларига асосланиб, Амазонияда ўрмонларнинг майдони рекорд даражада қисқаргани ҳақида хабар берган эди. Хусусан, 2018 йилда 8,5 минг, 2019 йилда 10,5 минг гектар гектар ўрмон йўқ қилинган.
Халқ сўзи